Воқеа юзасидан суриштирув ишлари олиб бориляпти.
Кеча, 15 июль куни Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз шаҳридаги цехда газ баллони портлади. Натижада икки ишчи куйган ва шифохонага ётқизилган. Бу ҳақда ИИВ Матбуот хизмати хабар берди.
Воқеа Шаҳрисабзнинг Чилонзор кўчасида жойлашган “Кеш-Кристал” хусусий корхонасига тегишли қандолатчилик цехида содир бўлган. Цехдаги газ баллоннинг жўмраги отилиб кетиши натижасида газ сизиб чиққан ва портлаш содир бўлган.
Ҳодисада цех ишчилари Шаҳрисабз шаҳрида яшовчи Н.Х. ва Д.Ш. исмли аёллар куйиш жароҳатлари олиб, шифохонага ётқизилган. Воқеа юзасидан суриштирув ишлари олиб бориляпти.

Суннатилла Абдуллаев