Сув ҳавзаларида чўмилиш учун бериладиган тиббий маълумотнома 3 кунгача амал қилади.
Суний сув ҳавзасида назоратчилар келганларнинг саломатлиги борасидаги маълумотномасиз чўмилишга рухсат бермаслиги лозим.
Тиббий кўрикдан ўтганлик ҳақидаги маълумотнома 3 кунгача амал қилади.
Суний сузиш ҳавзаларида чўмилишдан олдин сузишга борувчилар зарурий кўрсатмаларга амал қилиши ва албатта махсус кийим (резина шляпа, чўмилиш кийими, резина оёқ кийим, кўзойнак) лардан фойдаланилиши лозим.
Бу сувнинг гигиеник ҳолатининг ёмонлашишидан сақлайди. Сув ҳавзасига тушганда қуйидаги жиҳатларга эътиборли бўлинг.
Бассенларнинг кафеллари сирпанчиқ бўлса, бу сувнинг эскирганлигидан иборат, бундай ҳавзаларда сув ҳар уч кунда алмаштирилиб борилиши лозим.
Ота – оналар ўз фарзандларини асло катталар учун мўлжалланган сув ҳавзаларида чўмилтирмаслиги лозим.
Бассейн суви 22-23 даражадан ошмаслиги лозим.
Совуқ сувда чўмилиш қўл ва оёқ томирларининг тортилишига олиб келиши мумкин.
Баъзан ёз фаслида манзарали фаввораларда болаларнинг чўмилиш ҳолати кузатилади. Аслида фавворалар чўмилиш учун эмас, балки ушбу ҳудуддаги микро иқлимни мўтадиллаштириш ва шаҳар ҳуснига чирой қўшиш мақсадида фойдаланиладиган иншоот ҳисобланади.
Аксарият фаввораларнинг суви айланма тарзда ишлайди ва кун бўйи махсус механизмлар ёрдамида айланадиган сувлар ҳаво таркибидаги чанглар орқали ҳам ифлосланади.
Бундан ташқари, манзарали фаввораларнинг сув отиб берувчи темир мосламалари болаларнинг чўмилиши ва сувга сакрашлари пайтида уларга тан жароҳатлари етказиши мумкин.
Шунинг учун ота-оналар фарзандларининг фаввораларда эмас, аксинча, шаҳримиз ҳудудида фаолият кўрсатаётган барча шарт-шароитларга эга, махсус текширувдан ўтказилган чўмилиш ҳавзаларида чўмилишини таъминласа мақсадга мувофиқ бўларди.