“Тошкент-Термиз” М-39 йўлининг 1176-кмда Nexia ва Damas тўқнашган.
9 июль, душанба куни “Тошкент-Термиз” М-39 йўлининг 1176-кмда икки кишининг ўлими билан якун топган ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда ИИВ Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз туманида яшовчи М.Абдуллаев (исми ўзгартирилган) Nexia автомашинасини ҳайдаб кетаётиб, қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган Шаҳрисабз шаҳрида яшаган А.Назаров (исми ўзгартирилган) бошқарувидаги Damas билан тўқнашув содир этган.
Натижада Damas автомашинаси ҳайдовчиси А.Назаров жароҳат олиб воқеа жойида, унинг йўловчиси Ж.Ботиров (исми ўзгартирилган) шифохонада вафот этганлар. Шунингдек, яна икки нафар йўловчилар Ҳ.Қ. ва Б.Қ.лар жароҳат олиб шифохонага ётқизилганлар.

Акмалхон Эшонхонов