Ҳозирда ушбу воқеа бўйича суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Маълум қилинишича, шу куни соат 01:00 ларда Обод МФЙ Гулзор кўчасида яшаган 36 ёшли Ф.Каримова ҳаммомидаги чироғни билмасдан ёққан. Сўнгра бирданига ҳаммом ичида бўлган 50 литрли газ баллонидан сизиб чиқиб, хонага тўпланган газ ва ҳаво аралашмасидан чақнаш содир бўлган.
Натижада ҳаммом олдидаги ўтинхонанинг ички қисми ёнишни бошлаган. Ёнғин ўчириш вақтида Ф.Каримова ҳамда унинг нафақўр онаси – 65 ёшли М.Турдиеваларнинг куйган ҳолдаги жасадлари топилган.
Ҳозирда ушбу воқеа бўйича суриштирув ишлари олиб борилмоқда.