Ушбу мағлубиятдан кейин “Манчестер Юнайтед” биринчи ўринга чиқиш учун охирги имкониятини йўқотди.
Меҳмонлар сафида ягона голни Жей Родригес 73-дақиқада киритди. Шу тариқа, “Манчестер Юнайтед”нинг АПЛдаги 5 та кетма-кет ғалабали сериясига барҳам берилди.
Ушбу мағлубиятдан кейин “Манчестер Юнайтед” биринчи ўринга чиқиш учун охирги имкониятини йўқотди ва “Манчестер Сити” 2017/2018 йилги Англия чемпионига айланди.
“Шаҳарликлар” 34-турда сафарда “Тоттенхэм”дан устун келишганди (3:1). Шундай қилиб, “Манчестер Сити” ўз тарихида бешинчи марта Англия чемпиони деган номга сазовор бўлди. “Сити” 1936/37, 1967/68, 2011/12, 2013/14, 2017/18 йил мавсумларида чемпион бўлган.
Англия чемпионати 34-тур.
“Манчестер Юнайтед” – “Вест Бромвич” 0:1.
Гол: Родригес 73
“Манчестер Юнайтед”: Де Хеа, Смоллинг, Линделеф, Валенсия, Янг (Рэшфорд, 75), Погба (Марсьяль, 58), Матич, Мата, Эррера (Лингард, 46), Санчес, Лукаку.
“Вест Бромвич”: Фостер, Доусон, Гиббс, Ньом, Хегази, Филлипс (Криховяк, 77), Ливермор, Брант (Якоб, 90), Макклейн, Рондон (Старриж, 85), Родригес.
Огоҳлантиришлар: Погба (29), Ньом (77).