...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қашқадарё ҳокими ўқувсизми ёки таҳририят?


13:07, 29.05.2018 Жамият
 14 700

“Фаровон юрт” газетасида чоп этилган “Қашқадарёнинг бугунги жамоли” номли мақолада ёлғон маълумотлар тиқилиб ётибди.

Ўзбекистонда барча соҳаларда бугун туб ўзгаришлар юз бермоқда. Таълим, фан, маданият, соғлиқни сақлаш, ички туризм ва қатор соҳаларни санаб ўтишимиз мумкин. Прездиент Шавкат Мирзиёев томонидан оммавий ахборот воситалари соҳасида тарихий воқеага қўл урилди. Яъни “Журналистика ва Оммавий коммуникациялар университети”ни ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилинди.
 
Бугун замоннинг шиддати ахборотга бўлган талабнинг ошиб бориши билан унинг аниқлиги ва шаффофлиги ҳам муҳим ўрин тутишини унутмаслигимиз лозим. Мамлакатда 1500 дан ортиқ оммавий ахборот воситалари фаолият юритади, аммо ҳаммаси жойида, халқимиз 100 фоиз аниқ ва тўғри маълумотларни оляпти деб бемалол айта олмаймиз.
 
“Фаровон юрт” газетасининг №21 (73) 24.05.2018 сонини варақламасдан унинг муқовасидаги “Қашқадарёнинг бугунги жамоли” сарлавҳаси остида чоп этилган вилояти ҳокими Зафар Рўзиев томонидан айтилган қўйидаги ёлғон маълумотга кўзим тушиб, бундан жаҳлим чиқди, дейди журналист Йўлчи Рўзиев.
 
“Маълумотга эътибор беринг; “Қашқадарё вилоятининг умумий майдони 28,6 минг кв.м. Аҳолиси 88 минг 880 кишидан ортиқ. Вилоятда 13 та туман, 12 та шаҳар ва 123 та шаҳарча бор”.
 
Хўш, қаерида хато бор дейсизми?
 
Мақолада, вилоят аҳолиси 88 минг 880 киши эканлиги ёзилган аммо, бу маълумот вилоят аҳолисини таҳқирлаш, шаъни ва қадр қимматини топташ билан баробар эмасми?”, дея қўшимча қилади Рўзиев.
 
Амир Темур яшаган даврда ҳам Қашқадарёнинг аҳолиси бу рақамлардан кўп бўлганлиги аниқ. Шу ўринда бир мулоҳаза ҳамма соҳаларни тубдан ўзгартиришлар амалга оширилаётган айни пайтда газета ва журналлар тизимида янгича даврни бошлаш уларнинг иш фаолиятини ўрганиш, холис, тўғри ва аниқ маълумотларни етказишини назорат қиладиган давлат инспекцияси ёки мутассадди органлар ваколатини ошириш уларни замонавий технологиялар билан таъминлаш муаммосини ҳал этишни даврнинг ўзи кўрсатмоқда.


 
Фикримиз сўнгида албатта, Қашқадарё вилоят аҳолисини аниқ рақамларда 2018 йил 1 январ ҳолатидаги маълумотларни келтириб ўтамиз.
 
Қашқадарё вилояти — Ўзбекистон Республикаси таркибидаги вилоят. 1924 йил 1 ноябрда ташкил этилган. 1927 йил 17 февралдан 1938 йил 15 январгача Қашқадарё округи мақомида. 1938 йил 15 январда Бухоро вилоятига қўшиб юборилди. 1943 йил 20 январда қайта ташкил этилди. 1960 йил 25 январда Сурхондарё вилоятига қўшилди. 1964 йил 7 февралдан янгидан ташкил этилди. Республиканинг жанубий-ғарбида, Қашқадарё ҳавзасида, Помир, Олай тоғ тизмасининг ғарбий чеккасида, Амударё ва Зарафшон дарёлари, Ҳисор ва Зарафшон тизма тоғлари орасида.
 
Шимолий-ғарбдан Бухоро, жанубий-шарқдан Сурхондарё, жанубий-ғарб ва ғарбдан Туркманистон, шарқдан Тожикистон ва Самарқанд вилоятлари билан чегарадош. Майдони 28,6 минг км². 2017 йилнинг 1 апрель ҳолатига вилоятда доимий аҳоли сони 3100,2 минг кишини ташкил қилди ва йил бошидан 11358 кишига ёки 1,3 фоизга кўпайди. Таркибида 13 қишлоқ тумани (Деҳқонобод, Касби, Китоб, Косон, Миришкор, Муборак, Нишон, Чироқчи, Шаҳрисабз, Яккабоғ, Қамаши, Қарши, Ғузор), 12 шаҳар (Бешкент, Китоб, Косон, Муборак, Таллимаржон, Чироқчи, Шаҳрисабз, Яккабоғ, Янги Нишон, Қамаши, Қарши, Ғузор), 4 шаҳарча (Деҳқонобод, Мироқи, Эски Яккабоғ, Қашқадарё), 147 қишлоқ фуқаролари йиғини, 1064 қишлоқ бор (2005). Маркази — Қарши шаҳри.


 
Биз юқорида олиб борган таҳлилга газета таҳририяти, унга рухсатнома берган Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги ва мутасадди ташкилотлардан 5100 кишига ҳужжатли маълумотни нотўғри тарзда етказган вилоят ҳокими ёки газета таҳририяти изоҳ беришини сўраймиз?
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Қашқадарё Фаровон юрт ҳоким 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар