...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қаршида “Қатағон қурбонлари хотираси” музейи барпо этилади


12:25, 02.05.2018 Жамият
 2 040

Музейга юрт тинчлиги учун жонларини аямай курашган ватандошларимиз номи абадийлаштирилади.

Қарши давлат университети тузилмасида “Қатағон қурбонлари хотираси” музейи ташкил этилмоқда.
 
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи ва ҳудудлардаги олий таълим муассасалари тузилмасида Қатағон қурбонлари хотираси музейларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори доирасида Қарши давлат университети тузилмасида музей ташкил этилмоқда. Музей Қарши шаҳридаги Абу Убайда ибн ал-Жарроҳ зиёратгоҳида жойлашади. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
 
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг тегишли кўрсатмаси билан республиканинг барча ҳудудларида ташкил этилаётган ушбу музейларда “Совет давлати қатағон сиёсатининг бошланиши (1926–1936)”, 1937–1938-йиллардаги “Катта қирғин” оқибатлари, “1940–1950-йилларда Ўзбекистон жанубида амалга оширилган сиёсий қатағонлар”, “1980-йиллардаги қатағон. “Пахта иши” кампанияси” ўз аксини топади. Музейга юрт тинчлиги учун жонларини аямай курашган ватандошларимиз номи абадийлаштирилади.
 
Айни пайтда Қарши давлат университети тузилмасида ташкил этилаётган ушбу музейга шўро ҳукумати даврида қатағонга учраган юртдошларимизнинг фотосуратлари ва улар ҳақида маълумотлар (таржимаи ҳол, ҳужжатлари) ҳамда буюмлар қабул қилинмоқда.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Қатағон қурбонлари музей 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар