Корея Республикасининг Шимол билан иқтисодий ҳамкорлик делегацияси Ўзбекистонга ташриф буюради.
Жанубий Корея делегацияси Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан қабул қилиниши кутилмоқда.
“Ташриф дастуридан Ташқи ишлар вазирлигида, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва халқаро тадқиқотлар институтида учрашувлар ва музокаралар ўтказиш ўрин олган бўлиб, уларда Ўзбекистон ва Корея Республикаси ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш истиқболларини муҳокама қилиш режалаштирилган”, дейилади ТИВ хабарида.