...
МЕНЮ
ONLINE TV

Диққат! Ички ишларнинг вилоят тизимида жиддий тайинловлар амалга оширилди


12:03, 02.05.2018 Жамият
 10 219

Ҳудудий тизимда янги раҳбарлар тайинланди.

Кеча, 1 май куни ИИВнинг ҳудудий тизимларида янги раҳбарлар тайинланди. Бу ҳақда вазирлик Матбуот хизмати хабар қилмоқда.
 
Хабарга кўра, полковник Алматов Дилшод Тўлқинович  Тошкент вилояти Оҳангарон тумани ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланган.
 

 
Майор Арипов Абид Адилович Тошкент вилояти ИИБ Ташкилий-инспекторлик ва ахборот-таҳлил бошқармаси бошлиғи этиб тасдиқланган.
 

 
Подполковник Тошпўлатов Ҳожиакбар Маматғозиевич Фарғона вилояти Ёзёвон тумани ИИБга бошлиғ бўлган.
 

 
Шунингдек, подполковник Хидиров Баҳром Маматович Сурхондарё вилояти Жарқўрғон тумани ИИБ бошлиғи этиб тайинланган.
 

 
Полковник Асқаров Дилмурод Қобилович Фарғона вилояти Қува тумани ИИБга раҳбар бўлган.
 

 
Подполковник Мўминов Шуҳрат Азимович Фарғона вилояти Риштон тумани ИИБ бошлиғи лавозимига тасдиқланган.


 
Капитан Норов Шерали Абдураимович Сурхондарё вилояти ИИБ Транспорт жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўлими бошлиғи бўлган.
 

 
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, республиканинг ҳудудий тизимларида бир нечта номзодлар раҳбарликка тайинланганини хабар қилган эдик.
Темур Назаров

Теглар:ИИВ тайинлов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар