25 метрга 11 метр ўлчамдаги 2 та сузиш ҳавзаси 4,7 гектар майдонни эгаллайди.
Сузиш ҳавзаси ва дам олиш маскани аввалги “Насаф” стадиони ҳудудида қурилмоқда. 25 метрга 11 метр ўлчамдаги 2 та сузиш ҳавзаси 4,7 гектар майдонни эгаллаган. Бассейнлар сувни тозалаш, иситиш ҳамда ҳароратни мўтадил сақлаш ускуналари билан жиҳозланади.
Мажмуа илғор ва тежамкор, шу билан бирга замонавий технологиялар билан жиҳозланади. Алоҳида кийиниш, ювиниш хоналари ташкил этилади. Бундай замонавий шароитлар сузиш билан шуғулланмоқчи бўлган кишилар сонининг ортишига ва ёшларнинг баркамол вояга етишига хизмат қилади.