Германия ТИВ Туркия дипломатик паспортига эга 136 та шахс Германиядан бошпана сўраётганини маълум қилди.
Бошпана сўраганлар Туркия дипломатик паспортига эга фуқаролар саналади. Бу жойда гап дипломатларнинг оиласи ҳақида ҳам кетмоқда. Германия томони аризаларни кўриб чиқиш қайси босқичда давом этаётганига тўхталиб ўтмаган.
Маълумот учун, жорий йилнинг январь ойида Германия Федерал Республикаси ҳудудидаги НАТОнинг ҳарбий базасида фаолият олиб бораётган 40 та турк ҳарбийлари сиёсий муҳожирлик беришини сўраб Германия расмийларига мурожаат қилган эди.