
А.Б. ички киймига 11 886 АҚШ долларини яшириб, ноқонуний равишда Республика ҳудудидан олиб чиқиб кетмоқчи бўлганди.
“Фарғона” чегара божхона пости ходимлари қўшни давлатга йўл олган ушбу фуқарони божхона назоратидан ўтказиш вақтида у ўз ёнида яширилган ашёлар йўқлигини маълум қилгандан сўнг холислар иштирокида шахсий кўрикдан ўтказилди.
Натижада, А.Б. эгнидаги ички кийими ичига жами 11 886 АҚШ долларини яшириб, ноқонуний равишда Республика ҳудудидан олиб чиқиб кетмоқчи бўлганлиги ошкор бўлди.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.