...
МЕНЮ
ONLINE TV

СССР даврида тарихий номи йўқ қилинган айрим туманлар


09:38, 08.05.2018 Жамият
 12 195

Мустақилликдан сўнг бу туманларнинг тарихий номи қайтарилди.

Собиқ Иттифоқ даврида Ўзбекистоннинг бир қатор туманларини қайта номлашда тарихий ҳақиқатни йўқотишга уриниб, шўролар даври атамалари фаол ишлатилгани кўпчиликка сир эмас.
 
1992 йилнинг 8 май куни Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Раёсатининг қарорлари билан бир қатор туманларнинг тарихий номлари тикланган, айримларига бошқа номлар берилган. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар қилмоқда.
 
Хусусан:
Ўша даврда Самарқанд вилоятидаги Красногвардейск деб аталган туман – Булунғур, Советобод эса – Нуробод қилиб ўзгартирилган;
 
Фарғона вилоятидаги Киров – Бешариқ, Ленинград – Учкўприк, Фрунзе – Данғара деб қайта номланган;
 
Тошкент шаҳрида Куйбишев – Мирзо Улуғбек, Киров – Юнусобод, Ленин – Миробод, Октябрь – Шайхонтахур, Фрунзе – Яккасарой деб ўзининг тарихий номлари ёки шунга муносиб отлар билан ўзгартирилган.
Темур Назаров

Теглар:номлар туманлар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар