...
МЕНЮ
ONLINE TV

Суперлига тарихида илк марта бир ўйинда беш нафар ҳакам ишлайди


22:59, 07.05.2018 Спорт
 3 340

Ўйинда бош ҳакам Равшан Эрматов бўлади.

Суперлиганинг 11-тур марказий ўйинида Ўзбекистон футболи тарихида ҳали амалга оширилмаган янгилик қўлланилади.
 
Аниқроғи, икки гранд жамоалар “Насаф” ҳамда “Пахтакор” тўқнашувида 5 нафардан иборат ҳакамлар бригадаси ишлайди.  Бу ҳақда ЎзПФЛ Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Унга кўра, учрашув бош ҳаками Равшан Эрматов бўлади. Эрматога қанотларда А.Расулов ва Ж.Саидовлар ёрдам беришади. Дарвоза чизиғида В.Коваленко ҳамда А.Рисқуллаев ишлайди. Захира ҳаками вазифасини А.Нажафалиев бажаради. Назоратчи вазифасини Р.Айтеков 
 
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон чемпионати Биринчи лигаси-2017 3-туридан ўрин олган “НБУ-Осиё” – “Зомин” жамоалари ўртасидаги ўйинда ўзбек футболи тарихида илк бора дарвоза чизиғидаги ҳакамлар синовдан ўтказилганди.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Суперлига 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!