
Футболчи “Барселона”га қарши ўйинда Пике билан тўқнашиб кетиб, жароҳат олганди.
Лекин “Вильярреал” ва ЕЧЛ финалидан ўрин олган “Ливерпуль”га қарши майдонга тушиши мумкин. Бу ҳақда “AS” нашри хабар бермоқда.
Маълумотга кўра, Роналду машғулотларга кейинги душанба куни қайтади ва 20 май куни “Вильярреал”га қарши сафар ўйинида иштирок этади.
Эслатиб ўтамиз, футболчи “Барселона”га қарши ўйинда Пике билан тўқнашиб кетиб, жароҳат олганди ва танаффусда захирага олинди.