...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қамоқдан қочишга уринган 60 киши отиб ташланди


12:39, 03.01.2017 Олам
 4 193

Қамоқхонадаги ғалаён у ерда жазо муддатини ўтаётган бир-бири билан рақобатчи бўлган жиноий гуруҳлар ўртасидаги низо туфайли юзага келган.

Кеча, 2 январь куни Бразилиянинг Манаус шаҳридаги қамоқхоналарнинг бирида маҳбуслар томонидан кўтарилган ғалаён чоғида 130 нафар маҳбус қочишга муваффақ бўлди. Қочишга уринган 60 нафар жазо муддатини ўтаётган шахслар отиб ташланди. Бу ҳақда “Thejournal.ie” хабар қилмоқда.
 
Маълумотларга кўра, Бразилия хукумати маҳбусларнинг қочиб кетгани ҳақидаги маълумотни тасдиқлаган. Бироқ озодликка айнан нечта маҳбуснинг чиқиб кетгани ҳақида бирор маълумот тақдим этилмаган.
 
Ғалаён кўтарилгач, жиноятчилар 12 нафар қамоқхона назоратчисини, шунингдек, бир нечта маҳбусларни асир олишган. Полиция билан бўлиб ўтган бир неча соатлик келишувлардан сўнг, жиноятчилар асирларни қўйиб юборишган. Орадан вақт ўтиб, қуролларини топширишган. Хукумат қамоқдан қочишга уринган жиноятчиларнинг сони 60 тадан ҳам ортиши мумкинлигини инкор этмаяпти.
 
Сўнгги хабарларга қараганда, қамоқхонадаги ғалаён у ерда жазо муддатини ўтаётган бир-бири билан рақобатчи бўлган жиноий гуруҳлар ўртасидаги низо туфайли юзага келган.

Амазонас штати хавфсизлик бошқармаси бошлиғи Сержиу Фонтеснинг сўзларига кўра, ушбу қамоқхонадаги ғалаёндан аввал, Манаусдаги бошқа қамоқхонада ҳам жанжал кўтарилган ва 85 нафар жиноятчи қочишга муваффақ бўлган. Ҳозиргача уларнинг бир қисми қўлга олинган.
 
Маҳбусларни қўлга олиш ишлари давом этмоқда.

Теглар:Қамоқхона 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!