...
МЕНЮ
ONLINE TV

55 ёшли спортчи 12 соат тўхтовсиз турникда тортилди


12:18, 03.01.2017 Спорт
 3 629

Николай Каклимов 6 соат ичида 3810 марта, 12 соат ичида 5825 марта тортилган.

Россиянинг Красноярск вилоятидан бўлган 55 ёшли Николай Каклимов узоқ вақт турникда тортилиш бўйича 2 карра жаҳон рекордини ўрнатди. Бу ҳақда “Krassport.ru” сайти хабар тарқатди.
 
Спортчи турникда 12 соат тинмасдан тортилган. Маълумотларга кўра, Каклимов 6 соат ичида 3810 марта, 12 соат ичида 5825 марта тортилган.
 
25 декабрь куни 08:00 да бошланган синов шу куни кечки 20:00 да якунланди.
 
Николай Каклимов аввал ҳам бу борада рекорд ўрнатганди. Олдинги рекордга кўра, Каклимов 6 соатда 3455 марта, 12 соатда 4989 марта тортилган.
 
Турникда тортилиш бўйича рекорд жадвали бир йил ичида тез-тез ўзгартирилди. 2016 йилнинг 14 май санасида америкалик Андрей Шапиро 6 соат ичида 3515 марта, 12 соат ичида 5742 марта тортилган эди. Ундан кейин чехиялик Ян Карес яна рекордни янгилаган. У 6 соатда 3569 марта тортилган, аммо унинг рекорди расман тасдиқланмаган эди.
 
Ҳозирда Николай Каклимовнинг кўрсаткичи энг юқори натижа бўлиб, унинг рекорди қайд этилган видео “Гиннесс рекордлари” китоби таҳририятига юборилади. 
Дурдона Расулова

Теглар:Турник Гиннесс рекордлари 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Shahzod
16:39 03.01.2017

Тинимсиз тортилганми ёки дам олибми?


Shahzod
15:53 03.01.2017

Тинимсиз тортилганми ёки дам олибми?



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!