Бу учун актриса қатор шартлардан ўтишига тўғри келди.
Голливуднинг жозибадор актрисаларидан бири бўлмиш Дрю Берримор “Гиннесс рекордлари” китобига 4 дақиқада 3 та жаҳон рекордини ўрнатган шахс сифатида киритилди. Бу ҳақда “Filmpro.ru” хабар бермоқда.
Айни кунларда АҚШда актриса иштирокидаги “Санта-Кларитадан диета” номли фильмнинг намойиши бўлиб ўтиши кутилмоқда. Ушбу тадбирдан аввал, актриса “Бугун кечки соатда Жимми Фэллон билан” шоусига ташриф буюрди.
Шоу давомида бошловчи Дрюга “Гиннесс рекордлари” китобига кириш учун 3 та синовдан ўтишни таклиф қилди. Синовлардан муваффақиятли ўтиб, Дрю Берримор рекордчига айланди.
Аввалига, студияга қўлида лаб бўёғини ушлаган 10 нафар кўнгиллилар чақирилди. Актриса 30 сония ичида уларнинг лабини лаб бўёғи билан бўяб чиқиш вазифасини аъло даражада уддалади.
Иккинчи шартда у 30 сония ичида кетма-кетликда жойлаштирилган ўнлаб қоғоз баннерлар орасидан ўтиб улгуриши керак бўлди.
Учинчи синовда эса Берримор унга берилган улкан улама сочни бошига кийиши керак эди. Актриса саноқли сониялар ичида уни бошига кийди ва ҳатто студия меҳмонларига таъзим ҳам қилди.
Шарт охирлаганда студияда “Гиннесс рекордлари” китоби вакили пайдо бўлди ва актрисага ўзи амалга оширган жаҳон рекордлари қайд этилган диплом топширилди.
Маълумот учун, ҳар йили “Гиннесс рекордлари” китоби 2000 дан ортиқ турли рекордларни қайд этиб боради.
Китобда нафақат инсонлар, балки ҳайвонлар томонидан ҳам амалга оширилган рекордлар ёзиб борилади.
Эслатиб ўтамиз, актриса Дрю Берримор 3 марта “Олтин глобус” мукофотига номзодлик қилган. 2010 йил у “Кулранг боғлар” телевизион фильмидаги роли учун айни мукофотга лойиқ кўрилган.

Умида Якубова