...
МЕНЮ
ONLINE TV

АҚШда эгизаклар турли йилларда дунёга келди


11:48, 03.01.2017 Олам
 3 891

Аслида эгизакларнинг турли йилларда туғилиши жуда кам ҳолларда учрайди. Ўтган йили фақатгина битта эгизаклар дунёга келган.

Американинг Аризона штатида эгизаклар Сойер ва Эверетт бир неча дақиқа фарқ билан, аммо турли йилларда дунёга келишди. Бу йил бундай эгизаклар туғилиши 3 карра қайд этилган. Бу ҳақда “CNN” хабар бермоқда.
 
Брендон ва Холли Шей оиласига янги меҳмон келиши айнан Янги йил кечасига тўғри келди. Биринчи чақалоқ Сойер 2016 йил 31 декабрь 23:51 да туғилган бўлса, иккинчи чақалоқ Эверетт 2017 йил 1 январь 00:01да дунёга келди.
 
Сан-Диегода ҳам шундай ҳолат қайд этилди. Эгизаклардан бири 31 декабрь куни соат 23:56 да, иккинчиси 1 январь санасига ўтган сонияда туғилди.
 
Жоржия штатида эса эгизаклар 1 соат фарқ билан дунёга келди. Қиз чақалоқ 2016 йил 31 декабрь 23:20 да туғилган бўлса, унинг укаси 2017 йил 1 январь соат 00:20 да дунёга келди.
 
Аслида эгизакларнинг турли йилларда туғилиши жуда кам ҳолларда учрайди. Ўтган йили фақатгина битта эгизаклар дунёга келганди. Бу воқеа ҳам  Сан-Диегода қайд этилган. 
Дурдона Расулова

Теглар:Эгизаклар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!