Бундан аввалги рекорд 1 дақиқада 16 кўйлакни алмаштириш билан ўрнатилганди.
Хитойнинг Хубэй провинциясида ўтказилган миллий шоуда иштирок этган малайзиялик жуфтлик кийим алмаштириш тезлиги бўйича Гиннесс рекордлари китобига киритилди. Бу ҳақда “Guinness World Records” хабар қилди.
Авери Чин ва Сильвия Лим бир дақиқа ичида 19 марта кийим алмаштириб шоу қатнашчиларини ҳам, Гиннесс рекордлари китоби вакилларини ҳам ҳайратга солишди.
Сильвия алмаштирган кўйлакларнинг барчаси турли ранг ва бичимда эди. Шоунинг финал қисмида Авери ўз шогирдини оқ кўйлакда намоён қилди.
Бундан аввалги шоуда ҳам малайзиялик бошқа жуфтлик бир дақиқада 16 та кўйлакни алмаштириб ғолиб бўлганди.