...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қачон бўлади бу иш? – Президент нимани назарда тутмоқда?


13:18, 22.12.2017 Жамият
 4 975

ПрезидентОлий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси аъзоларига Мурожаатномасида ўртага долзарб саволларни қўйди.

Бу – ҳаёт талаби, деган гаплар гаплигича қолиб кетди. Яна бир бор айтаман, амалий натижа йўқ, дея таъкидлади ПрезидентОлий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси аъзоларига Мурожаатномасида.
 
Йил давомида билдирилган 136 та қонунчилик ташаббусидан бор-йўғи 27 таси депутатларга тегишли бўлса, улар ҳам асосан амалдаги қонунларга Президентнинг фармон ва қарорларидан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар бўлса, шунинг ўзи парламентимизда фаолият самараси нақадар паст эканини кўрсатмайдими?
 
Нима, ислоҳотларни амалга ошириш учун фақат Президент фармон ва қарорлар қабул қилиши керакми? Қачон парламент, майли, кўп эмас, ҳеч бўлмаса битта соҳани тубдан яхшилашга қаратилган қарор ёки қонун ишлаб чиқади? Қачон бўлади бу иш? Халқимиз сизлардан бу борада жавоб кутмоқда. Депутат ёки сенатор бўлиб сайландик, бўлди, энди ўзимиз хоҳлаганча юрамиз, деган гаплар ўтмишда қолиб кетди. Яна бир бор айтаман, уйғониш керак, деди Шавкат Мирзиёев.
 

Теглар:Шавкат Мирзиёевнинг мурожаатномаси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар