...
МЕНЮ
ONLINE TV

Путин Россия иқтисодини ривожлантириш режасини тузишга топшириқ берди


17:22, 01.12.2016 Олам
 2 229

Путин Федерал йиғилишда 2025 йилача иқтисодни ривожлантириш режасини ишлаб чиқиш лозимлигини айтди.

Россия Федерацияси президенти Владимир Путин 1 декабрь куни Федерал йиғилишда нутқ сўзлади. Бу хақда “Rbc.ru” сайти хабар берди.
 
Йиғилишда Путин Россия жорий 10 йилликда дунё иқтисодиётидаги ўрнини мустаҳкамлаши ва Россия иқтисодини 2025 йилга қадар ривожлантириш режасини 2017 йилнинг май ойига қадар тузиш лозимлигини таъкидлади.
 
“Ҳукумат иқтисодни 2025 йилга қадар ривожлантириш режасини тузиши лозим”, деб баёнот берди Владимир Путин. Унинг айтишича, Россия иқтисоди дунё ривожланиши даражасидан паст бўлиши мумкин эмас.
 
Путин ўз нутқида бу ерда мавҳум сценарий эмас, ривожлантиришнинг профессионал, белгиланган таҳлили керак эканини қўшимча қилди.
Мухторбек Абдуллаев

Теглар:Владимир Путин Иқтисодиёт Ривожланиш режаси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!