Бугун Ўзбекистонда 130 дан ортиқ миллат ва элат вакиллари истиқомат қилади. Ўзбек, қозоқ, тожик, қирғиз, рус, араб, корейс, турк, қўйингки, барча миллат вакиллари Ўзбекистонда эмин-эркин истиқомат қиладилар.
Республика байналмилал маданият маркази томонидан тайёрланган мазкур китобда Ўзбекистоннинг кўп йиллик тарихига, бу заминдаги миллатлар ўртасига тотувлик, қардошлик, диний бағрикенглик ва дўстона муносабатлар ҳақида сўз боради.
Китоб муаллифлари Ўзбекистоннинг бой маданий мерослари ва бунда қардош халқларнинг тутган ўрни ҳақида гапирар эканлар, Ўзбекистон парламентида, давлат ва жамоат ташкилотларида бошқа миллат вакилларига ҳам кенг ўрин берилгани, бир неча тилларда таълим жорий этилгани, ўқув адабиётлари чиқарилгани, бошқа миллатлар маданияти, урф-одатлари, маросимлари ва диний тадбирларига ҳурмат билан қаралишини алоҳида эътироф этдилар.
Бугун Ўзбекистонда 130 дан ортиқ миллат ва элат вакиллари истиқомат қилади. Ўзбек, қозоқ, тожик, қирғиз, рус, араб, корейс, турк, қўйингки, барча миллат вакиллари Ўзбекистонда эмин-эркин истиқомат қиладилар.
Дарвоқе, китобда Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан топшириладиган давлат мукофотлари – медаллар, орденларнинг кўп қисми бошқа миллат вакилларига ҳам берилиши алоҳида айтилиб, бунда ҳам миллатлар ўртасидаги тенглик тамойилларига асосланилгани эътироф этилди.
“PRESS CLUB: ELECTIONS.UZ-2016” ўз ишини 5 декабрга қадар давом эттиради. Лойиҳа доирасидаги бошқа тадбирлар ҳақид келгуси мақолаларимизда ўқийсиз.