13 сентябрдан бошлаб “Уральские авиалинии” авиакомпанияси Санкт-Петербург–Наманган йўналишидаги рейсларни йўлга қўяди.
Жорий йилнинг 13 сентябрдан бошлаб “Уральские авиалинии” авиакомпанияси Санкт-Петербург–Наманган йўналишида доимий рейслар амалга оширилади. Бу ҳақда “Rtournews.ru” нашри хабар бермоқда.
Парвозлар “Airbus 320” русумли самолётларида ҳафтада бир марта амалга оширилади. Чоршаба куни келган самолёт — пайшанба куни ортига қайтади.
Маълумот учун, Россия Федерациясининг Пулково халқаро аэропортидан Ўзбекистоннинг: Андижон, Бухоро, Самарқанд, Тошкент, Урганч ва Фарғона шаҳарларига парвозлар амалга оширилади.