...
МЕНЮ
ONLINE TV

Прописка бепул бўлади


20:50, 24.04.2018 Жамият
 13 368

Қачонки прописка муддати 30 кундан ортиқ бўлса, одатий тартибда Ички ишлар органларига мурожаат қилиш керак бўлади.

Ўзбекистон Республикаси норматив ҳуқуқий ҳужжатларнинг муҳокамаси порталига Вазирлар Маҳкамаси қарори жойлаштирилди.
 
Унга кўра, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар учун 30 кунга мўлжалланган вақтинчалик прописка бепул берилади. Шунингдек, бу тартиб МДҲ давлат фуқароларига ҳам тегишли.
 
Агарда хорижлик фуқаролар Ўзбекистонга 30 кундан кўп вақтга келмаган бўлса, вақтинчалик прописка уларга махсус электрон дастур ёрдамида Интернет тармоғи орқали берилади. Бу ҳақда “Norma.uz” хабар берди.
 
Прописка учун жавобгарликни чет эл фуқароларини қабул қилувчи жисмоний ва юридик шахслар ўзларига оладилар. Хусусан, тиббиёт муассасалари, сайёҳлик операторлари, жисмоний шахслар, хусусий ишлар билан чет элликларни қабул қилувчи ва уларни турар жой билан таъминловчи, шунингдек, даромад олиш мақсадида ижарачи қўювчи хусусий хонадон соҳиблари шулар жумласидандир.
 
Бунинг учун қуйидаги ҳужжатларнинг электрон шаклда юбориш керак:
  • Тегишли шаклдаги ариза
  • Миллий паспорт ёки фуқаросизлик ҳақидаги ҳужжат
  • Уй эгасининг розилиги ва уйга эгалик тўғрисидаги ҳужжатлар
 
Қачонки прописка муддати 30 кундан ортиқ бўлса, одатий тартибда Ички ишлар органларига мурожаат қилиш керак бўлади. Бундай ҳолда юқоридаги ҳужжатларга уй эгасининг аризаси ва тегишли давлат божи тўланганлиги ҳақидаги квитанция керак бўлади.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:прописка 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар