Байроқ ва эмблемадан фойдаланиш тартиби Бош прокурор томонидан белгиланади.
Фармон билан Ўзбекистон прокуратураси байроғи ва эмблемаси намуналари тасдиқланди. Байроқ ва эмблемадан фойдаланиш тартиби Бош прокурор томонидан белгиланади.
Ўзбекистон прокуратураси байроғи тавсифига кўра, у тўғри бурчакли мовий рангдаги бир эн мато бўлиб, доимийлик, жасорат, содиқлик, фидокорлик ва жасурликни билдиради. Байроқ марказида Ўзбекистон прокуратураси эмблемаси тасвирланган.