...
МЕНЮ
ONLINE TV

Прокуратура ходимлари Қозоғистонга борди


19:09, 21.08.2017 Жамият
 2 313

Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Покистон давлатлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ходимлари билан фикр алмашилди.

Қозоғистон Республикаси Бош прокуратурасининг таклифига биноан, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ходимларидан ташкил топган Ўзбекистон делегацияси Остона шаҳрига ташриф буюрди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси расмий сайтида хабар берилди.


 
Ташриф давомида, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ходимлари Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Остонадаги дастурлари идораси ва АҚШнинг Қозоғистон Республикасидаги элчихонаси кўмагида ўтказилган “Халқаро алоқалар билан боғлиқ бўлган молиявий жиноятларни тергов қилиш” мавзусидаги халқаро семинар-тренингда иштирок этдилар.
 
Ушбу тренингга шунингдек, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Покистон давлатлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ходимлари ҳам таклиф этилган.
 
Ташриф дастурига асосан, Ўзбекистон Бош прокуратура Олий ўқув курслари ва Қозоғистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар Академияси ўртасида меморандум имзоланди.
Зоҳиршоҳ Жўраев 

Теглар:Ўзбекистон Республикаси Прокуратура Халқаро ҳамкорлик 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар