20723 та ҳуқуқбузарликлар аниқланди, 1361 та жиноятлар фош этилди.
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Департамент органлари томонидан 2018 йилнинг ўтган даврида солиқ, ноқонуний валюта айланмаси жиноий даромадларни легаллаштириш ҳамда коррупция ва “хуфёна” иқтисодиётга қарши кураш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш борасида муайян ишлар амалга оширилди. Бу ҳақда Бош Прокуратура Матбуот хизмати хабар берди.
Хусусан, жойларда қонунчиликда тақиқланмаган фаолият билан давлат рўйхатидан ўтмасдан шуғулланиб келган шахсларга ҳуқуқий ва амалий ёрдам кўрсатилиши натижасида 1391 нафар шахсларнинг фаолиятига қонуний тус берилиб, уларда 1452 та янги иш ўринлари яратилди.
Жиноятларни бевосита тезкор йўллар билан аниқлаш орқали солиқ базасини кенгайтириш ишлари кучайтирилди.
Тезкор тадбирлар натижасида 2723 та ҳуқуқбузарликлар аниқланиб, 1361 та жиноятлар фош этилди ва 1354 та маъмурий ишлар юритилди.
Жумладан, тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини бузиш билан боғлиқ 202 та жиноят иши қўзғатилди.
Шунингдек, ҳисобланган маблағлар ва аниқланган зарар миқдори 525,5 млрд. сўмни, ундирилган маблағ 160,4 млрд. сўмни ташкил қилди.
Шу жумладан, бюджетга 303,3 млрд. сўм қўшимча маблағлар ҳисобланиб, шундан 112,4 млрд. сўмининг ундирилиши таъминланди.
Шунингдек, хорижий валютанинг ноқонуний айланмасига қарши курашиш борасида кенг қамровли тезкор тадбирлар ўтказилиши натижада, жами 1099 та қонунбузарлик аниқланиб, ҳуқуқбузарлардан ноқонуний муомалага киритилган 1 миллион 350 минг АҚШ доллари ва 3 миллиард 200 миллион сўм ашёвий далил сифатида олиб қўйилган.

Суннатилла Абдуллаев