...
МЕНЮ
ONLINE TV

Прокуратура органларининг тергов фаолияти юзасидан маълумот берилди


09:42, 22.05.2018 Жамият
 2 897

2018 йилнинг 4 ойида прокуратура органлари томонидан 1867 та жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари ўтказилган.

Прокуратура органлари томонидан жиноят ишлари бўйича дастлабки терговни амалга оширишда қонунийликни таъминлашга алоҳида эътибор қаратилган, дея ёзади Бош прокуратура Матбуот хизмати.
 
Жумладан, 2018 йилнинг 4 ойида прокуратура органлари томонидан 1867 (2445) та жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари ўтказилган бўлиб, ушбу кўрсатгич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 578 тага (23,7%) камайган. Шундан 2337 (3463) нафар шахсга нисбатан 1518 (2197) та жиноят иши судга юборилиб, ўтган йилга қараганда 679 тага (31%) камайган.
 
Шу даврда 315 (249) та жиноят ишининг тергови, шу жумладан 222 (152) таси ЖПКнинг 364-моддаси 1-қисми 1-банди (иш бўйича айбланувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиниши лозим бўлган шахс аниқланмаган), 86 (90) таси шу модданинг 1-қисми 2-бандига (айбланувчининг қаерда эканлиги номаълум бўлган) асосан тўхтатилган бўлиб, бу кўрсаткич тергов қилинган жами жиноят ишларининг 16,7 (11,3) фоизини ташкил этади.
 
Бундан ташқари, ҳисобот даврида 349 (248) та жиноят ишининг тергови, шу жумладан 163 (145) таси ЖПКнинг 83-моддаси (реабилитация учун асослар), 186 (103) таси 84-моддасига (айблилик тўғрисидаги масалани ҳал қилмай туриб жиноят ишини тугатиш учун асослар) асосан тугатилган бўлиб, бу кўрсаткич тергов қилинган жами жиноят ишларининг 18,6 (10,1) фоизини ташкил этади.
 
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Бош прокуратура 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар