Бугун қурилаётган оилаларнинг бор-йўғи 20 фоизигина севги-муҳаббат билан қуриляпти. Қолганлари қандай ҳолатдалиги ўзингизга яхши аён. Тўғри, ота-она фарзандига ёмонликни раво кўрмайди, лекин қилаётган яхшилиги ҳам мол-давлат билан боғлиқ бўлмаслиги керак.
Келинг, ажримларнинг сабабларига фактлар билан тўхталсак. Биринчидан: икки ёшнинг оила қуриши ота-оналарнинг аралашуви, уларнинг хоҳиши билан бўляпти. Йигит ва қиз ўз танлаганига эмас, ота-оналари танлаганларга унаштириляпти. Иккинчидан: тўй ўтди ҳам дейлик, орадан икки ҳафта ҳам ўтмай янги оиланинг ишига аралашишади. Келининг хатти-ҳаракатлари обдон кузатилиб, танқид қилишга ўтилади. Келинлар эса сабрсиз. — Алло, ойижон... — Оналар ақлини йиғиб, қизига насиҳат қилиш ўрнига қизини эрига, қайнота-қайнонасига қарши қайрайди.
Тадқиқотлар натижаси шуни кўрсатяптики, бугун қурилаётган оилаларнинг бор-йўғи 20 фоизигина севги-муҳаббат билан қуриляпти. Қолганлари қандай ҳолатдалиги ўзингизга яхши аён. Тўғри, ота-она фарзандига ёмонликни раво кўрмайди, лекин қилаётган яхшилиги ҳам мол-давлат билан боғлиқ бўлмаслиги керак. Мен ҳар қандай учрашувга борсам, ота-оналарга берадиган саволим битта: Аёл ва эркак бир оила бўлганидан кейин, бир ёстиққа бош қўяди. Бадан-баданга теккандан кейин ўртада муҳаббат керакми ё илон билан чаёндек муносабатда бўлиши керакми? Афсуски, ҳозиргилар илон билан чаёнга ўхшаб қоляпти”, дейди Шермуҳаммедова.
Тадқиқотчи, фалсафа фанлари доктори, профессор Жамила Шермуҳаммедова суҳбат давомида бир жинсли никоҳ масаласидан тортиб, ёш келинларнинг куёвлар хонадонига доимий рўйхатга қўйилмаслиги масаласига ҳам эътибор қаратиб, куёвлар олдидаги мажбуриятларни санаб ўтди.
Суҳбатнинг тўлиқ шаклини тез кунда “Qalampir.uz” сайтида ўқишингиз мумкин.
Суратлар муаллифи: Бекзод Мирсодиқов (Aslzod)