...
МЕНЮ
ONLINE TV

Профессор Жамила Шермуҳаммедова келинларни “прописка”га қўйиш мажбурият эканини айтди


16:08, 03.08.2016 Жамият
 5 434

Фалсафа фанлари доктори, профессор Жамила Шермуҳаммедова келинлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиб, куёвлар олдида турган мажбуриятларни санаб ўтди.

Аввалроқ, тадқиқотчи, фалсафа фанлари доктори, профессор Жамила Шермуҳаммедова билан бугун оилаларда юзага келаётган ажримлар ва уларнинг асосий сабаблари масаласида “Qalampir.uz” сайти учун суҳбат ўтказилгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Сўнгги вақтларда ҳуқуқ-тартибот органлари, маҳалла фуқаролар йиғини, хотин-қизлар қўмитаси ҳамда ОАВларга кўплаб келинлардан қайнота ва қайнонаси уни яшаб турган уйига доимий рўйхатга қўйишга қарши чиқаётганини ҳақида мурожаатлар келиб тушмоқда.  Профессор Жамила Шермуҳаммедова мазкур масалага эътибор қаратар экан, куёвлар олдида турган мажбуриятларни санаб ўтди.
 
— Уй дафтарига келинларнинг номини қайд этиш, доимий рўйхатга қўйиш масаласи жуда кўп оилаларда муаммоларни келтириб чиқаряпти. Шу жараённинг кузатувчиси сифатида бундан сизнинг хабарингиз бўлиши тайин. Келинларни 5 йилгача доимий рўйхатга олмаслик “мода”га айланиб қолгандек.

— Сиз айтаётган масалани бундан 20 йил аввал кўтариб чиққан эдик. Куёв ва келин ФҲДЁ бўлимига ариза билан мурожаат этганда, аризага оила тузилгач, келинни куёв яшаётган манзилга доимий рўйхатга олиш мажбуриятини киритиш кераклиги айтилганди. Шу билан бирга, никоҳ шартномасини тузиш ҳам ўртага ташланган эди. Чунки бу кун сайин долзарб бўлиб бораётган, жуда жиддий масала. Тадқиқотлар натижаси шуни кўрсатяптики, никоҳ шартномаси бўлган оилалар орасида ажрашишлар жуда кам. Чунки оила вакиллари, яъни эр-хотин тўйдан кейин харид қилинган ва эгалик қилиб келинаётган барча мол-мулкни иккига бўлишади. Кўпчилик эркаклар эса бунга рози бўлмайди, шу сабаб оилалар сақланиб қоляпти.
 
Қачонки, куёвлар гарданидаги мажбуриятни тушунса, шундагина бу масаланинг ечими топилади. Қиз ўз уйини тарк этиб, келин бўлиб борган хонадонига “прописка”га қўйилиши шарт!
Қамариддин Шайхов
Суратлар муаллифи: Бекзод Мирсодиқов (Aslzod)

Теглар:Жамила Шермуҳаммедова Оила Тўй Ажрим 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар