Майор лақабли ит 76 килограмм вазнга эга, митти чихуахуанинг вазни эса бир килограмм ҳам чиқмайди
Учрашув Майор яшайдиган Уэльсда бўлиб ўтди. “Унинг оғирлиги 76 килограмни ташкил этади, аммо у дунёдаги энг ажойиб ит. У чивинга ҳам озор бермайди”, дейди немис догининг эгаси Брайан Уильямс.
Митти чихуахуа эса тахминан 0.8 килограмм вазнга эга. “Ишонгим келмайди, улар бир-бирлари билан яхши муносабат қилмоқда, бу ажойиб дўстликнинг бошланишидир”, дейди Диснейнинг эгаси Натали Бейн.
Майор бир кунда олтита тухум, икки килограмм гўшт ейди, 1.4 литрдан ортиқ сут ичади. Чихуахуага эса кафтдек келадиган идишга сиғувчи овқат кифоя.
Немис доги яқин кунларда дунёнинг энг баланд ити сифатида расман Гиннесснинг рекорлар китобига киритилиши мумкин.