...
МЕНЮ
ONLINE TV

Президентлар ўртасидаги учрашувлар нега керак? – Трамп жавоб берди


13:55, 19.08.2018 Олам
 3 391

Оқ уй раҳбарига ўз фикрларини изоҳлашга 50 сония етарли бўлган.

Дунё давлатлари раҳбарлари билан, шу жумладан, Россия президенти Владимир Путин билан ҳам учрашиб, музокаралар ўтказиш жуда муҳим. АҚШ президенти Дональд Трамп ижтимоий тармоқда жойлаган қисқа видеосида шундай фикр билдирган.
 
Оқ уй раҳбарига ўз фикрларини изоҳлашга 50 сония етарли бўлган.
 
“Агар сен президент бўлсанг, бошқа давлатлар раҳбарлари билан учрашишинг шарт. Сен ҳеч нима йўқотмайсан, аммо кўп нарсани қўлга киритишинг мумкин. Бу Сингапурда юз берди”, деган Трамп.
 
 
У Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин билан учрашувдан кейин КХДР қамоқхонасидан уч нафар америкалик озод қилинганини, расмий Пхеньян ядро синовлари ўтказмаётганини ва ядровий ҳужум хавфи пасайганини эслатган. Шунингдек, Трамп Россия президенти Владимир Путин билан учрашувини ҳам ёдга олган.
 
“Хорижий президентилар билан учрашиш яхши, ёмон эмас. Ҳеч қандай нохушлик содир бўлмайди, фақатгина яхшиланади. Хусусан, агар сенинг президентинг нима қилаётганини билса”, деб америкаликларни тинчлантирган Трамп.
 
Эслатиб ўтамиз, Жорий йил 12 июнь куни АҚШ президенти Дональд Трамп Сингапурда КХДР етакчиси Ким Чен Ин билан, 16 июль куни Хельсинкида Россия президенти Владимир Путин билан учрашди.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Дональд Трамп 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!