...
МЕНЮ
ONLINE TV

Президент ўтказган йиғилишдан сўнг “Ўзавтосаноат” раиси ишдан бўшатилди


10:30, 27.06.2018 Жамият
 7 551

Йиғилишда “Ўзавтосаноат” акциядорлик компанияси тизимида қарздорлик борлиги айтиб ўтилган.

Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев автомобиль саноатида жорий йил учун белгиланган ишлаб чиқариш ва экспорт кўрсаткичларини таъминлаш, тармоқнинг ривожланиш истиқболларини белгилаш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказгани ҳақида хабар берган эдик.
 
“Qalampir.uz” интернет нашрининг ишончи манбалари маълумотига кўра, ушбу йиғилишдан сўнг “Ўзавтосаноат” компанияси бошқаруви раиси Умиджон Салимов эгаллаб турган лавозимидан озод этилган.
 
“Ўзавтосаноат” акциядорлик компаниясига аввал Бош прокуратура тизимида фаолият кўрсатган Шавкат Умурзоқов раҳбар бўлган.
 
Эслатиб ўтамиз, йиғилишда “Ўзавтосаноат” акциядорлик компанияси тизимида қарздорлик борлиги айтиб ўтилган. Ўтган йили компаниянинг бир нечта корхонаси фаолиятини зарар билан якунлаган. Автомобиллар йиллар давомида ўз таннархидан паст қийматда экспортга сотилган. Ўз навбатида, таннархни тушириш бўйича салмоқли иш қилинмаган.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Ўзавтосаноат Умиджон Салимов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар