Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 25-26 апрель кунлари расмий ташриф билан Россияда бўлади.
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот хизматининг берган маълумотларига қараганда, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Президент Владимир Путиннинг таклифига биноан жорий йилнинг 25-26 апрель кунлари расмий ташриф билан Россия Федерациясида бўлади.
Ташриф давомида давлат раҳбарлари Ўзбекистон-Россия ҳамкорлигининг долзарб масалаларини муҳокама қиладилар, минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик айрим муаммолар юзасидан фикр алмашадилар.
Музокаралар якуни бўйича Ўзбекистон билан Россиянинг турли соҳалардаги ўзаро ҳамкорлигини янада ривожлантиришга қаратилган қатор ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган.