Йил бошидан Ўртаер денгизи орқали Европага 180 минг мигрант ва қочоқ келган.
“Хавфсизлик кенгаши аъзолари Ўртаер денгизида бўлган фожиадан чуқур қайғудалигини айтиб, мазкур ҳодиса юзасидан ҳалок бўлган кишиларнинг яқинларига ҳамдардлик билдиради”, дейилади ташкилот хабарида.
Хавфсизлик кенгаши мигрантлар ва қочоқларга нисбатан инсонпарварлик юзасидан ҳурмат билан муносабатда бўлиш керак эканини таъкидлаб ўтди. Шу ўринда, ХК аъзолари мигрант ва қочоқларнинг халқаро ҳуқуқ ва конвенцияларда белгилаб қўйилган ҳуқуқларини ҳам эслатиб ўтди.
Европа қитъасига бориш учун ҳаракат қилган юзлаб мигрантларнинг ўлими ҳақида Халқаро миграция ташкилоти ва Қочоқлар масаласи бўйича БМТнинг Олий комиссари бошқармаси 20 апрель куни хабар берган эди. Кема ҳалокати тўғрисида Грециянинг Каламара шаҳри қирғоқларига етиб кела олган мигрантлар маълум қилган. Кема ҳалокатидан тирик қолганлар ичида Сомали, Судан ва Эфиопия фуқаролари бор.
Халқаро миграция ташкилотининг хабарига кўра, йил бошидан Ўртаер денгизи орқали Европага 180 минг мигрант ва қочоқ келган. 1200 нафар мигрант ва қочоқ йўлда ҳалок бўлган ёки дом-дараксиз йўқолган.