...
МЕНЮ
ONLINE TV

Президент Ислом Каримов Олимпиада совриндорларини пул мукофоти билан тақдирлаш тўғрисидаги фармойишни имзолади


23:33, 23.08.2016 Жамият
 9 802

Президент фармойишига кўра, Рио-де-Жанейро шаҳрида бўлиб ўтган XXXI ёзги олимпиада ўйинларининг 13 нафар ғолиби пул мукофоти билан тақдирланади.

Бугун, 23 август куни Ўзбекистон Республикси Президенти Ислом Каримовнинг “Рио-де-Жанейро шаҳрида (Бразилия) бўлиб ўтган XXXI ёзги олимпиада ўйинлари ғолибларини пул мукофотлари билан тақдирлаш тўғрисида”ги фармойиши эълон қилинди.
 
Мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш, ёшлар ўртасида олимпиада ҳаракатини тарғиб этишдаги фаол иштироки, Рио-де-Жанейро шаҳрида (Бразилия) бўлиб ўтган XXXI ёзги Олимпиада ўйинларидаги юксак спорт маҳорати ва мардлиги, халқаро спорт майдонларида Ўзбекистоннинг нуфузи ва обрў-эътиборини оширишга қўшган катта ҳиссаси учун ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 12 июлдаги ПҚ-2558-сонли қарорига мувофиқ: 

1. Қуйидаги спортчилар бирйўла тўланадиган пул мукофоти билан тақдирлансинлар:
 
олтин медаль олгани учун
 
ҳар бири 200 000 АҚШ доллари билан:

Нурудинов Руслан Шамилевич – оғир атлетика бўйича терма жамоа аъзоси;
 
Дўсматов Хасанбой Марфжон ўғли – бокс бўйича терма жамоа аъзоси;

Зоиров Шахобидин Шокирович – бокс бўйича терма жамоа аъзоси;
 
Ғоибназаров Фазлиддин Ҳасанбоевич – бокс бўйича терма жамоа аъзоси;
 
кумуш медаль олгани учун
 
ҳар бири 100 000 АҚШ доллари билан:

Ғиёсов Шаҳрам Жамшидович – бокс бўйича терма жамоа аъзоси; 

Мелиқўзиев Бектемир Рўзматжон ўғли – бокс бўйича терма жамоа аъзоси; 
 
бронза медали олгани учун
 
ҳар бири 75 000 АҚШ доллари билан:

Аҳмадалиев Муроджон Қаҳор ўғли – бокс бўйича терма жамоа аъзоси;
 
Тўлаганов Рустам Тўлқин ўғли – бокс бўйича терма жамоа аъзоси;
 
Собиров Ришод Рашидович – дзюдо бўйича терма жамоа аъзоси; 

Ўразбоев Диёрбек Бахтиёр ўғли – дзюдо бўйича терма жамоа аъзоси;
 
Тасмурадов Элмурат Зулипхар-ўли – юнон-рум кураши бўйича терма жамоа аъзоси;
 
Наврўзов Ихтиёр Каримович – эркин кураш бўйича терма жамоа аъзоси;
 
Ибрагимов Магомед Идрисович – эркин кураш бўйича терма жамоа аъзоси. 

2. Белгилаб қўйилсинки, пул мукофотларини тўлаш Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки томонидан хорижий валютада – АҚШ долларида, банкда жисмоний шахслар учун белгиланган тартибда очиладиган депозит ҳисобрақамларидан, солиқ ундирилмасдан амалга оширилади. 

3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ушбу мақсадлар учун зарур пул маблағлари ўз вақтида ажратилишини таъминласин, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки эса Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки билан биргаликда ажратилган маблағларни Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлигининг буюртманомалари бўйича белгиланган тартибда конвертация қилсин.

4. Мазкур фармойишнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.Мирзиёев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси 
Президенти И.Каримов
 

Теглар:Рио-де-Жанейро Олимпиада Президент фармойиши Пул мукофоти 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар