...
МЕНЮ
ONLINE TV

Президент Ички ишлар вазирини лавозимидан бўшатди


16:14, 04.09.2017 Жамият
 22 335

Абдусалом Азизовнинг ўрнини Пўлат Бобожонов эгаллади.

Ички ишлар вазири лавозимида фаолият олиб бораётган Абдусалом Азизов бугун, 4 сентябрь куни ўз лавозимидан озод этилди.

Унинг ўрнига Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 4 сентябрдаги фармонига биноан Пўлат Раззақович Бобожонов вазир этиб тайинланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий сайтида хабар берилди.


 
Маълумот учун, Пўлат Бобожонов 2012 йил 24 январдан Хоразм вилояти ҳокими лавозимида фаолият юритиб келган.
 
2006-2011 йилларда у Жиззах ва Бухоро вилоятлари прокурори вазифасида ишлаган.
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:Шавкат Мирзиёев Абдусалом Азизов Пўлат Бобожонов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар