“Оталар сўзи – ақлнинг кўзи” кўрсатувининг ташкил этилганига бу йил 50 йилдан ошди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг “Ўзбекистон фахрийларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонида “Оталар сўзи – ақлнинг кўзи” дастурини тиклаш ҳақида сўз борган. .
Айни фармонда Давлатимиз раҳбари Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Маҳалла” телеканалида “Кексалар даврасида” доимий рубрикасини ташкил этиши ҳамда “Оталар сўзи – ақлнинг кўзи” телекўрсатувини тайёрлаш борасида ҳам алоҳида тўхталиб ўтилган.
Унга кўра, “Ўзбекистон” миллий телерадиокомпанияси бир ой муддатда “Маҳалла” телеканалида ёши катталарга бағишланган ва ҳар куни намойиш қилинадиган “Кексалар даврасида” доимий рубрикасини ташкил этиги, шунингдек “Маҳалла” телеканалида ҳар ойда “Оталар сўзи – ақлнинг кўзи” телекўрсатувининг биттадан янги сериясини тайёрлаш ва намойиш этиш белгиланган.
Маълумот учун, “Ўзбекистон” телерадиокомпанияси орқали эфирга узатилган “Оталар сўзи – ақлнинг кўзи” кўрсатувининг ташкил этилганига 50 йилдан ошди.