...
МЕНЮ
ONLINE TV

Президент девони ходимлари халқ муаммоларини ҳал этмоқда


15:50, 27.03.2017 Жамият
 3 085

Виртуал қабулхонага жами Тошкент шаҳрида истиқомат қиладиган фуқаролар томонидан 140 674 та мурожаат юборилган, шуларда 16 843 таси Мирзо Улуғбек туманига тўғри келади.

Тошкент врачлар малакасини ошириш институти биносида Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш хизмати ходимлари ҳамда пойтахтимизнинг Мирзо Улуғбек тумани мутасадди ташкилотлар раҳбарлари иштирокида аҳоли вакиллари учун сайёр қабул ташкил этилди.
 
Тадбир Президент Виртуал қабулхонаси ва Халқ қабулхоналарига келиб тушган мурожаатларни жойида ҳал қилиш ва мавжуд камчиликларни бартараф этишга бағишланди.
 
Мазкур тадбирда Тошкент шаҳри ҳамда Мирзо Улуғбек тумани ҳокимликлари ходимлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар, тегишли бошқарма ва ташкилотлар раҳбарлари аҳоли билан юзма юз мулоқот қилди.
 
Учрашувда таъкидланганидек, шу йилнинг 25 март кунига қадар Виртуал қабулхонага жами Тошкент шаҳрида истиқомат қиладиган фуқаролар томонидан 140 674 та мурожаат юборилган, шуларда 16 843 таси Мирзо Улуғбек туманига тўғри келади. Жумладан, уларнинг 21% – уй-жой олиш ва уй-жой қуриш учун ер ажратиш масаласига, 9,6% – судларда жиноят ишлари, фуқаролик ишлари, хўжалик судларида ишлар кўрилиши ҳамда суд қарорларининг ижро этилиши масалалари га, 8,5% – моддий ёрдам, иш ҳақи, пенсия таъминоти ҳамда болалар нафақасини олиш масалаларига оиддир.
 
Тадбирда 170га яқин мурожаатлар кўриб чиқилиб, уларнинг аксарият қисми ижобий ҳал этилди. Мисол учун, Мирзо Улуғбек туманидаги Олимлар кўчаси 29/3-уй истиқомат қилувчи Шамсутдинов Руслан Азимович йўлакни (тротуар) таъмирлаш бўйича мурожаати, Маминова Мухаббат Аширалиевнанинг ўзи 2-гуруҳ ногирони эканлиги, онаси ҳам юра олмаслиги сабабли онасига аравача ажратилиши ҳақида ёрдам сўрагани, Ҳумоюн массиви, 35-уй, 36-хонадон истиқомат қилувчи Абдуллаев Улуғбек Камилжоновичнинг клиника биноси бузилиш лойиҳасига тушганлиги сабабли, ўрнига тенг компенсация сўрагани ёки шу туманнинг Мағрур кўчаси, 50-уйда яшовчи Геринг Вера Игоревнанинг туман газ идораси ходимлари хатти-ҳаракатларидан билдирган шикояти қаноатлантирилди.
 
Кўриб чиқилган барча мурожаатлар бўйича шаҳар ва туман мутасадди идора ва ташкилотларга тегишли кўрсатмалар берилди.
Бобур Жалолов

Теглар:Ўзбекистон Виртуал қабулхона Портал 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар