...
МЕНЮ
ONLINE TV

Президент Ангор туманида чиқиндиларни қайта ишлаш заводи билан танишди


21:30, 19.01.2018 Жамият
 3 110

Завод Термиз шаҳри, Термиз ва Ангор туманларидан чиқиндиларни йиғиш, саралаш, қайта ишлаш ҳамда улардан тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришга ихтисослашган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 19 январь куни Сурхондарё вилоятига ташриф буюрди.
 
Президент ўтган йили ҳам Сурхондарёга ташриф буюрганида Ангор туманида бўлганди. Давлат раҳбари бугунги ташрифи давомида Ангор  туманидаги “Био техно эко” масъулияти чекланган жамияти фаолияти билан танишди.
 
Завод Термиз шаҳри, Термиз ва Ангор туманларидан чиқиндиларни йиғиш, саралаш, қайта ишлаш ҳамда улардан тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришга ихтисослашган.
 
Бир йилда 182 минг тоннадан ортиқ чиқиндини қайта ишлаш орқали бу ерда полиэтилен қувурлар, шишадан мозаика ва плиткалар, ёғочдан ёқилғи брикетлари, қоғоз чиқиндисидан картон ва қоғозлар, озиқ-овқат чиқиндисидан биогаз ҳамда биогумус ишлаб чиқарилади. Корхона жорий ой охирида иш болаши режалаштирилмоқда. Айни пайтда 150 киши ишга қабул қилинган. Завод тўлиқ ишлагач яна 250 киши иш билан таъминланади.
 
Шу ернинг ўзида гидроэнергитека, транспорт, кўмир саноати ва бошқа соҳаларни ривожлантириш, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш, бўш турган объектлардан самарали фойдаланиш лойиҳалари тақдимоти ҳам ўтказилди.

Теглар:Ангор тумани Шавкат Мирзиёевнинг Сурхондарёга ташрифи 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар