...
МЕНЮ
ONLINE TV

Фавқулодда вазиятлар вазири Қозоғистонда! Шахси аниқланган қурбонлар 32 нафарга етди


21:16, 19.01.2018 Жамият
 6 036

Ўзбекистон делегацияси аъзолари автобусдаги ёнғиндан омон қолган ўзбекистонликлар даволанаётган вилоят интенсив терапия клиник шифохонасида бўлди.

Бугун тонгда Ақтўбе фожиасида ҳалок бўлганлардан 29 нафарининг шахси аниқ бўлгани ҳақида хабар бериб, уларнинг рўйхатини ҳавола этган эдик.
 
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев кўрсатмасига асосан ушбу фожиани ўрганиш ва жабрланганларга ёрдам беришни ташкиллаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов раҳбарлигида махсус идоралараро ҳукумат комиссияси тузилган эди.
 
Ўзбекистон Президентининг қарорига мувофиқ 2018 йил 18 январь куни Фавқулодда вазиятлар вазири Рустам Жўраев бошчилигидаги Ҳукумат делегацияси шу куни эрталаб Қозоғистоннинг Ақтўбе вилоятида содир бўлган ҳодиса натижасида жабрланган ва ҳалок бўлган Ўзбекистон фуқароларини ватанига етказиш билан боғлиқ ташкилий ишларни ҳал этиш мақсадида Ақтўбе шаҳрига келди, деб ёзмоқда ЎзА.
 
Ўзбекистон делегацияси аъзолари автобусдаги ёнғиндан омон қолган ўзбекистонликлар даволанаётган вилоят интенсив терапия клиник шифохонасида бўлди.
 
Шу куни Ақтўбе вилоят ҳокимлигида Қозоғистон Ички ишлар вазирлиги, Инвестиция ва ривожланиш вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва Қозоғистоннинг бошқа хизматлари раҳбарлари иштирокида Ўзбекистон делегациясининг амалий йиғилиши ўтказилди.
 
Қозоғистон Ички ишлар вазирининг ўринбосари Эрлан Тургумбаевнинг маълумотига кўра, 32 нафар ҳалок бўлганларнинг шахси аниқлаштирилди ва ёнғинни олдини олиш гуруҳи томонидан автобусдаги ёнғин сабаблари ўрганилмоқда.

Теглар:Рустам Жўраев Ақтўбе Автобус 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар