...
МЕНЮ
ONLINE TV

Жаҳон банки бош ижрочи директори: “Ўзбекистонга иродаси кучли инсон раҳбарлик қилмоқда”


21:06, 19.01.2018 Олам
 2 733

Кристалина Георгиева Шавкат Мирзиёев билан мулоқотдан сўнг ОАВларга ҳамкорлик истиқболлари ҳақидаги фикрларини билдирди

Хабарингиз бор, кеча, 18 январь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Жаҳон банки бош ижрочи директори Кристалина Георгиева бошчилигидаги делегацияни қабул қилган эди.
 
Кристалина Георгиева Шавкат Мирзиёев билан мулоқотдан сўнг Ўзбекистон оммавий ахборот воситалари вакилларига мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва ўзаро ҳамкорлик истиқболлари ҳақидаги фикрларини билдирди, деб ёзмоқда ЎзА.
 
Кристалина Георгиева, Жаҳон банки бош ижрочи директори:
 
— Ўзбекистонга мамлакатни ўзгартиришга сиёсий иродаси кучли инсон раҳбарлик қилмоқда. Президент Шавкат Мирзиёев ривожланиш истиқболини кўра билиш қобилиятига эга. Ўйланган барча мақсадларга эришишга қалб билан ёндашади.
 
Ўзбекистонда валюта курсини либераллаштиришга оид сиёсат тўғри танлангани амалда ўз исботини топмоқда. Бизнес вакиллари бу иқтисодиёт ва савдони ривожлантириш учун улкан имкониятлар очаётганини таъкидламоқда.
 
Ўзбекистон Президентининг мақсади аҳолининг имкониятлари, истеъдодини рўёбга чиқариш имконини берадиган ислоҳотларни амалга оширишдан иборат. Яъни, одамлар ҳаётнинг турли соҳаларида ўз салоҳиятларини тўла намоён этсин. Ўзгаришларга қаратилган юксалиш жуда муҳимдир. Якунига етган йил эса мамлакатда жиддий ўзгаришлар даври бўлди.
 
Жаҳон банки Ўзбекистондаги фаолиятини салмоқли даражада кенгайтиришга тайёр. Биз мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотлар жиддий эканига ишонамиз ва уларни қўллаб-қувватлашга тайёрмиз. Дунёда рақобатбардош бўлиш осон эмас, лекин халқ жипслашса, сиёсий ирода ва келажакка ишонч бўлса, бунга эришиш мумкин. Мен Ўзбекистонга жаҳоннинг энг илғор давлатлари орасида бўлишини чин дилдан тилайман.
 
Ўзбекистон Жаҳон банкининг “Бизнес юритиш – 2018” (Doing Business 2018) рейтингида ишбилармонлик муҳитини яхшилаш борасида жаҳоннинг етакчи ўнта мамлакати қаторига кирди. Мамлакат юксалди. Бу ўзгаришлар руҳини ифодалайдиган яхши кўрсаткичдир.

Теглар:Кристалина Георгиева Жаҳон банки 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!