Роналдунинг газета мухбирига нисбатан қилган иши норозиликка сабаб бўлмоқда.
“Бу бутун мамлакатни обрўсизлантирадиган жуда жиддий қилмишдир. Биз Роналду ва федрациядан расман кечирим сўрашларини талаб қиламиз. Роналду мамлакат терма жамоаси сардори ва у барчага ўрнак бўлиши керак, аксинча эмас”, дейди “Correio da Manha”нинг жамоатчилик билан алоқалар бўйича директори Карлос Родригес.
Кеча, 22 июнь куни газета мухбири Франциядаги Португалия терма жамоаси базасига келиб, Роналдудан Венгрия терма жамоаси билан ўйнашга тайёрлигини сўраган. Шундан сўнг, футболчи журналистнинг қўлидан микрафонни тортиб олиб, уни кўлга улоқтирган.