Ангела Меркель партиясига рақобатчи бўлган партия тарафдорлари унга қарата “кет, кет” дея бақиришган ва навбатдаги “помидор ёмғири” билан кутиб олишган.
Маълумотларга кўра, Мекленбургнинг Ғарбий Померания ҳудудига ташрифи вақтида маҳаллий аҳоли томонидан Ангела Меркелнинг машинасига қарата помидорлар улоқтирилган.
Ангела Меркель партиясига рақобатчи бўлган партия тарафдорлари унга қарата “кет, кет” дея бақиришган. Учрашув вақтида ана шу кишиларнинг 150 нафари иштирок этиб, улар Ангела Меркелни ҳуштак билан қарши олишган.
Эслатиб ўтамиз, жорий ҳафтанинг сешанбасида, яъни 5 сентябрь куни Гейдельберн шаҳрида ўтказилган сайловолди кампанияси вақтида ҳам Ангела Меркель турган саҳнага қарата помидор улоқтирилганди.
Помидор канцлерга тегмаган бўлса-да, унинг томчилари Ангела Меркелга сачради. Бироқ канцлер ўзини босиқ ҳолда тутган ва бунга эътибор бермаган.
Германияда бундестаг сайлови 24 сентябрда ўтказилади.
Шу ўринда бир савол туғилади... Помидор улоқтириш — бу норозиликнинг ўзига хос ифодасими ёки “европача демократия”нинг асосий элементларидан бирими?
Кейин нега айнан помидор?
Норозилик намойишларида — бундан тадбирларда иштирок этмаслик учун шунчаки белгиланган жойга бормаслик, яъни “ўзининг бефарқлиги билан” муносабатини билдириш, истеҳзоли қарсаклар, норози кайфият битилган плакатлар... қаёқда қолди?
Балки бу “помидорлар ёмғири” давом эттирилмаганда Германия канцлери Мекленбургнинг Ғарбий Померания ҳудудига ташриф буюргани, аниқроғи навбатдаги сайловолди кампаниясида иштирок этгани жаҳон ОАВ лари саҳифасига тушмаган, тўғрироғи унинг антирекламаси — реклама вазифасини бажармаган бўларди...
Европада қўним топиб, океанортидан молиялаштириладиган айрим “демократик кучлар” Марказий Осиёда инсон манфаатлари поймол этилаётгани ҳақида, аҳолининг сиёсий маданияти пастлиги тўғрисида дунёга жар солишади...
Ўйлаб қоласан киши, улар бизларга помидор улоқтириш “санъатини” ўргатишмоқчими?
Фикримизча, беҳурматликнинг ҳар қандай кўриниши — ўзбек халқига ёт нарса. Помидор улоқтириш — муносабат билдириш амалиётимизга ёт унсур.
Ўзбекистон алоҳисининг сиёсий маданияти, аввало, унинг кайфиятида, келажакка бўлган ишончида намоён бўлади!