Махсус мухбиримиз айни кунларда бозор расталарида сотилаётган сабзавотларнинг нархлари билан танишиш мақсадида “Чорсу” деҳқон бозорида бўлди.
Йил бошидан буён картошканиг нарх-наволари устида фуқаролар ва мутасадди ташкилотлар ўзларининг фикрларини баён этдилар.
Махсус мухбиримиз айни кунларда бозор расталарида сотилаётган сабзавотларнинг нархлари билан танишиш мақсадида пойтахтдаги “Чорсу” савдо мажмуасининг деҳқон бозорида бўлди.
Аввалроқ, яъни 21 май куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов нарх-навони ўрганиш учун “Чорсу” деҳқон бозорига боргани ҳақида хабар берган эдик.
Аниқланишича, бозордаги махсус расталарда (“Элга хизмат”) бир килограмм картошканинг энг арзони 2400-2500 сўмдан киши бошига беш килограммгача сотилмоқда. Эркин нархларда эса нави ва ҳолатига қараб, баҳоси 5000 сўмгача етиб боради.
Пиёз нархи ҳам деярли ўзгармаган: ҳолатига қараб эркин савдода 1500 дан 2500 сўмгача етган бўлса, махсус расталарда (“Элга хизмат”) 2200 сўмга баҳоланмоқда.
Баҳор ойиниг бошларида мутасаддилар май охирига келиб, нархларда кескин ўзгариш бўлишини айтишганди. Қарангки, шу кунгача “кескин” эмас, оз-моз ўзгариш бўлган холос. Биз шу важ туфайли мутасаддиларни “безовта” қилмадик. Хулоса ўзингиздан...
Бизнингча, мутасаддилар помидори ва бодринг нархлари кескин тушишини тахмин қилишган бўлса керак. Чунки, ушбу сабзавотларнинг нахлари деярли уч бараварга арзонлашган. Масалан, ўртача ҳолатдаги помидори 3000 сўм бўлса, бодринг 1000-1500 дан харид қилинмоқда.
Бодринг етиштиришда илғор саналган Фарғона вилоятининг Олтиариқ туманидаги деҳқонлар билан боғланганимизда бодринг чакана нархда 500-600 сўм атрофида сотилаётгани аён бўлди. Дехқонларимизга сабот берсин.
Сайтимиз ушбу мавзуга яна қайтади!