Китобда поляк ўқувчиларига мустақиллик йилларида қўлга киритган ютуқлари ҳақида маълумот тақдим этилган.
Поляк ўқувчиларига мустақиллик йилларида мамлакатимизнинг сиёсий, ижтимоий-иқтисодий, маданий ва бошқа жабҳаларда қўлга киритган ютуқлари ҳақида батафсил маълумот тақдим этилган.
Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида амалга оширилаётган 2017-2021-йилларда ривожланишнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегиясига алоҳида эътибор қаратилган.
Хусусан, мамлакатнинг қуйидаги ютуқлари тўлақонли таҳлил қилинган:
иқтисодий ривожланиш;
банк ислоҳотлари;
қишлоқ хўжалигидаги ўзгаришлар;
соғлиқни сақлаш ва спортни ривожлантириш борасидаги чора-тадбирлар;
аҳолининг ижтимоий ҳимояланганлигини таъминлаш.
Ўзбекистоннинг Полшадаги элчихонаси берган маълумотларга кўра, ташқи сиёсат, БМТ, Европа иттифоқи, бошқа давлатлар ва минтақалар билан иқтисодий ҳамкорликнинг устувор йўналишлари мақолаларда муҳим ўрин эгаллаган.
Муаллифлар ўқувчиларни Ўзбекистоннинг хорижий давлатлар ва ташкилотлар билан муносабатларини сифат жиҳатдан янги босқичга олиб чиққан мамлакатнинг муҳим халқаро ташаббуслари билан таништиради.
Нашрнинг махсус бўлимлари сиёсий, иқтисодий ва гуманитар соҳалардаги Ўзбекистон-Полша муносабатларининг ривожланиши, Ўзбекистонда сайёҳлик инфратузилманинг такомиллаштирилиши ва асосий сайёҳлик йўналишлар, миллий ошхонанинг ўзига хос жиҳатларига бағишланган.
Шунингдек, Ўзбекистонга ташриф буюрмоқчи бўлган поляк сайёҳлари билишлари керак бўлган маълумотлар ҳам қисқача шаклда тақдим этилган.