...
МЕНЮ
ONLINE TV

Пиёдалар учиб ўтадими? Ҳайдовчилар-чи?


21:12, 23.09.2017 Жамият
 8 975

Турли қоидабузарликлар тасвирланган суратлар маъмурий баённома тузишга асос бўладими?

Ижтимоий тармоқларда тарқалган турли суратлар баъзида эътиборимни тортади. Сабаби кўпчилик муаммоларни суратга олиб, кичик изоҳ билан оммага бўлишади. Кимдир изоҳ қолдиради, кимдир эса муносабат билдирмайди.
 
Шундай суратлардан бирида Тошкент шаҳри, Буюк Турон кўчасида жойлашган “Шарқ” НМАК биноси яқинидаги ҳолат акс этган. Унда пиёдалар йўлкасида “билмасдан” ёки “шошилинчдан” қолдирган автомобиллар тасвирланган. Қизиғи, ҳеч ким таъқиқловчи белгига амал қилмаган. Сабаби, белги деярли уч метр юқорига ўрнатилганда.
 
Изоҳда эса “пиёдалар қаердан юради?” деган жумла келтирилган. Мен эса бу изоҳни бошқачароқ берган бўлар эдим. “Пиёдалар қаердан юради” деб эмас, “пиёдалар учиб ўтиши сўралади” деган изоҳ ўринлидир.
 
Демак, энди учиб ўтишга тайёргарлик кўраверинг, ҳурматли пиёдалар!
 
Азизлар, келинг, масалани бошқа томонини ҳам кўриб чиқайлик...
 
Юқорида тилга олинган манзил атрофида жуда кўп ташкилот ҳамда корхоналар жойлашган. Уларда минглаб кишилар меҳнат фаолиятини юритадилар.
 
Табиийки, ишга ўз автомобилида келган ходимлар автоуловини қаердадир қолдириши лозим.
 
Бу ерда “тўпланадиган” машиналарни 3 қават қилиб жойлаштиришса ҳам йўл четида мумкин бўлган жойлар ҳам, шу атрофдаги автотураргоҳлар ҳам етмайди.
 
Яна битта савол қўйиш мумкин... Демак, автомобилингизни чўнтагингизга солиб юринг, ҳурматли ҳайдовчилар!
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:Пиёдалар Белгилар ЙҲҚ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Маликов
09:00 25.09.2017

Шарқ НМАК босмахонасига ҳар хафта газета чоп этишга бораман. Ҳар сафар борганимда автоуловни қаерга қўйиш муаммоси? Сабаби автотураргоҳ қурилмагани....



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар