Россия Федерациясида бўладиган президентлик сайловида аёл киши ўз номзодини кўрсатиши мумкин.
“Президентлик учун аёл номзоднинг номи қайд этилиши борасида Россия Конституцияси аниқ тушунча беради. Унда Федерация президентилиги учун номзодлар аёл ёки эркак сифатларига қараб ажратилмайди”, деб қўшимча қилди матбуот котиби.
Маълумот учун, “Адолатли Россия” партияси Марказий кенгаши бўлғуси сайловда аёл номзодни илгари суриши мумкинлиги ҳақида маълумот берган эди. Партия номзоди парламент аъзоси, вице-спикер Ольга Епифанова ёки собиқ актриса, амалдаги депутат Елена Драпеко бўлиши мумкин.