...
МЕНЮ
ONLINE TV

Россия президентлиги учун Ксения Собчакнинг номзоди расман тасдиқланди


12:13, 27.12.2017 Олам
 4 634

Эндиликда телебошловчи сайловолди кампаниясини бошлаши мумкин.

Хабарингиз бор, 2018 йил 18 март куни Россия Федерациясида навбатдаги президент сайлови ўтказилади. Аввалроқ, мазкур сайловда иштирок этиш учун телебошловчи Ксения Собчак ҳам ўз номзодини қўйишни мақсад қилгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Россия ОАВларида берилаётган сўнгги маълумотларга қараганда, Марказий сайлов комиссияси Ксения Собчакнинг номзодини расман тасдиқлаган. Эндиликда телебошловчининг сайловолди кампанияси ҳам иш бошлайди.
 
Марказий сайлов комиссиясининг маълум қилишича, “Фуқаролик ташаббуси” партиясидан номзодини қўйган Собчак ўз тарафдорларининг имзоларини тўплашни бошлаши мумкин.
 
Телебошловчи камида 100 мингта имзо тўплаши лозим. Бунда ҳар бир ҳудуддан энг кўпи билан 2,5 мингта имзо  йиғилиши керак.
 
Маълумот учун, Россия президенти Владимир Путин жорий йилнинг 6 декабрь куни Нижний Новгород шаҳрида ГАЗ автомобиль заводи ишчилари билан ўтказилган учрашув чоғида президентлик сайловида ўз номзодини қўйиши ҳақида эълон қилган эди
Дурдона Расулова

Теглар:Россия президенти сайлови Владимир Путин Ксения Собчак 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!